Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европада ёз мавсумида авж олган ўрмон ёнғинлари нафақат ўсимликлар ва биноларни йўқ қилмоқда, балки Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларидан қолган эски ўқ-дориларнинг портлашига сабаб бўлди. Бу эса, Франция, Бельгия, Германия ва Нидерландияда қайд этилган бу каби портлашлар ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларга жиддий хавф туғдирмоқда.
Маълумотларга кўра, энг хавфли ҳудудлардан бири Бельгиянинг Льеж провинциясидаги Юқори Фен ўрмонлари бўлиб, у ерда Иккинчи жаҳон уруши пайтида қаттиқ жанглар кечган. Ҳудуд миналарга тўла бўлгани сабабли ёнғин вақтида бир нечта портлашлар содир бўлган ва қутқарув хизматлари ер остидаги хавфларни ҳисобга олишга мажбур бўлмоқда.
Франциянинг Ле-Порж шаҳри яқинидаги ёнғин ҳам қарийб 400 та француз ва немис ҳарбий ўқ-дориларидан иборат яширин жойни очиб юборган, натижада 180 дан ортиқ уй куйиб кул бўлган. Юқори ҳарорат снарядларнинг ўз-ўзидан детонация қилишига олиб келиши эса жараённи янада хавфли қилади.
Иқлим ўзгариши эса бу муаммони янада кучайтирмоқда. Узоқ давом этаётган қуруқчилик ва иссиқ об-ҳаво йирик ёнғинларнинг келиб чиқиш эҳтимолини оширса, дарёларнинг саёзлашиши Дунай ва Рейн сувларидан ҳам эски снарядларнинг чиқишига сабаб бўлмоқда.
Масалан, Венгрияда Кўприк асосидан уруш даврига оид авиабомба топилгани сабабли кўприк ёпилган. Фақатгина Бельгиянинг ўзида ҳар йили пиротехника хизматларига 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушади ва 200–250 тонна ҳарбий қолдиқлар йўқ қилинади.
Аввалроқ кучли жазирама ва узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли Европа дарёларида сув сатҳи кескин пасайиб, "очлик тошлари" деб аталадиган, асрлар давомида дарёларнинг ҳаддан ташқари саёзлашиши ва у билан боғлиқ озиқ-овқат муаммоларини қайд этиб келган, ўйиб ёзилган белгилар ва ёзувлар туширилган харсанг тошлар пайдо бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас