Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳавонинг батафсил башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни қуруқ об-ҳаво ва ҳафта якунида илиқ ҳарорат кутмоқда. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмайди”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
31 январь ва 1-4 феврал кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади. Кечалари ҳарорат 0-5° илиқ атрофида, баъзи жойларда 2° совуққача, шимолда ҳафта бошида 4-° совуққача бўлади.
Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари 5-10° илиқ атрофида, баъзи жойларда 12° илиққача бўлади.
Жума куни ҳарорат 11-14° илиққача, жанубда 15-17° илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас