Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Келажак муҳандислари" халқаро фестивалининг "Янги авлод автомобиллари" йўналишида ғолиб бўлган Асанова Айзада Президент совғаси сифатида Volkswagen электромобилини қабул қилди. Мукофот 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида ўтказилган байрам тадбири доирасида топширилган.
Тадбирда Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси томонидан бир қатор инновацион лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилган. Тадбир давомида иқтидорли ёшлар муҳандислик ишланмалари, инновацион ғоялари ва илмий ташаббусларини намойиш этган. Жумладан, Иброҳимов Нўмонжон мамлакатда муҳандислик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг FPV дронлар пойгаси бўйича чемпиони Исмоилов Билолиддин "Шунқор-8" ва "X1" антидрон тизимларини яратишдаги иштироки ҳақида тақдимот қилган. Курмаева Диёра эса олий таълим муассасаларида "Фудомика ва метаболомика" таълим йўналиши ҳамда махсус лаборатория ташкил этиш бўйича таклифини илгари сурган.

Қайд этилишича, Асанова Айзада фестивалдаги ғалабаси орқали Белгияда ўтказиладиган халқаро танловда иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Изоҳлар мавжуд емас