Загрузка
Загрузка
Ёшларга ва уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади
Жамият

Ёшларга ва уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида бир қатор имтиёзли кредит маҳсулотлари жорий этилди. Жумладан, 31 ёшга тўлмаган ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоиз пункт қўшилган ҳолда, 7 йилгача муддатга кредитлар ажратилиши белгиланди. Бунда имтиёзли давр асосий қарз учун 1 йилгача, фоиз тўловлари учун эса 3 ойгача қилиб белгиланган.

Кредитларнинг мақсади ва ҳажмига кўра турли йўналишлар кўзда тутилган бўлиб, суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида хорижий тиллар ва рақамли технологияларни ўрганиш учун 20 миллион сўмгача, фриланс, мобилография ҳамда ижтимоий тармоқларда маркетинг лойиҳалари учун 50 миллион сўмгача, шунингдек, ҳунармандчилик, тўқимачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 100 миллион сўмгача кредитлар олиш имконияти мавжуд. Мол-мулк гарови асосида эса кўчма савдо нуқталарини ташкил этиш учун 200 миллион сўмгача, йўловчи ташиш ва юк етказиб бериш фаолияти учун 300 миллион сўмгача маблағ ажратилади.

"Ёшлар учун иш ўринлари" лойиҳаси доирасида тадбиркорларга янада кенг имкониятлар берилиб, уларга 7 йилгача муддатга, шундан асосий қарз бўйича 2 йил имтиёзли давр билан маблағлар тақдим этилади. Хусусан, камида икки нафар ишсиз ёшни ишга олган якка тартибдаги тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача, ҳар 1 миллиард сўм эвазига икки нафар ёшни ишга қабул қилган юридик шахсларга 10 миллиард сўмгача ҳамда 1000 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорларга франчайзинг тармоғини кенгайтириш учун 10 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади.

Бундан ташқари, "Келажакка қадам" дастури олий таълим муассасалари битирувчилари ва ёшлар учун Марказий банкнинг асосий ставкасига 1 фоиз пункт қўшилган ҳолда имтиёзли кредитларни назарда тутади. Унга кўра, бизнесни энди бошлаётган талабаларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, тадбиркорлик кўникмасига эга бўлганларга 300 миллион сўмгача, ўз фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга эса 2 миллиард сўмгача маблағлар 7 йилгача бўлган муддатга берилиши мумкин. Ёшларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга эса ушбу дастур доирасида 10 миллиард сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...