Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга қанча?
Жамият

Ўзбекистонда аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга қанча?

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда аҳолининг ўртача зичлиги ҳар квадрат километрга 85,5 кишини ташкил этди, бироқ ҳудудлар кесимида бу кўрсаткичда кескин фарқлар кузатилмоқда.

Пойтахт Тошкент шаҳри аҳоли зичлиги бўйича мутлақ етакчи ҳисобланади — бу ерда ҳар бир квадрат километрга 7,3 минг киши тўғри келади, бу республика бўйича ўртача кўрсаткичдан ўнлаб баробар юқоридир. Вилоятлар орасида эса Андижон вилояти биринчи ўринда бўлиб, у ерда зичлик 821,4 кишини ташкил этади. Шунингдек, Фарғона (627,8 киши) ва Наманган (430,9 киши) вилоятларида ҳам аҳоли жуда зич жойлашган. Хоразм (341,2 киши) ва Самарқанд (262,1 киши) вилоятларида ҳам зичлик юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Сирдарё (222,1 киши) ва Тошкент (209,6 киши) вилоятлари ўртача кўрсаткичларга эга бўлса, Сурхондарё (150,5 киши) ва Қашқадарё (130,6 киши) вилоятларида аҳоли нисбатан камроқ тарқалган. Чўл ҳудудларида эса аҳоли зичлиги янада пасаяди: Жиззах вилоятида 74,3 киши, Бухоро вилоятида эса 50,5 кишини ташкил этади. Энг паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси (12,4 киши) ва Навоий вилоятида (10,2 киши) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси олднроқ 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатнинг асосий демографик кўрсаткичларини эълон қилганди. Унда аҳоли сони сезиларли даражада ўсиб, эркаклар сони аёллар сонига нисбатан кўпроқни ташкил қилган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...