Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Чехиядан 10 та замонавий электр поезд харид қилади
Жамият

Ўзбекистон Чехиядан 10 та замонавий электр поезд харид қилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон темир йўл транспортини модернизация қилиш доирасида Чехиянинг Škoda Transportation компаниясидан 10 та замонавий электр поезд харид қилади. Мазкур шартнома 17 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланди. 

Лойиҳа мамлакат темир йўл инфратузилмасини янгилашга қаратилган бўлиб, янги электр поездлар паркини Европа технологиялари асосида модернизация қилиш, йўловчилар учун қулайлик ва хизмат сифатини ошириш имконини беради.  

Келишувнинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида Ўзбекистонда поездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этилиши ҳам белгиланган. Бу эса хизмат кўрсатиш ишларини мамлакат ичида амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва темир йўл соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади. 

"Ўзбекистон темир йўллари" маълум қилишича, мазкур келишув Ўзбекистон ва Чехия ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганининг амалий ифодаси ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...