Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон делегациясига АЭС атрофидаги ҳудудни ўнлаб йиллардан сўнг нима кутаётгани  намойиш этилди
Жамият

Ўзбекистон делегациясига АЭС атрофидаги ҳудудни ўнлаб йиллардан сўнг нима кутаётгани намойиш этилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясига бўлажак АЭС атрофидаги ҳудуд ўнлаб йиллар ичида нима бўлишини кўрсатишди. Республика вакиллари бунинг учун Россиянинг Нововоронеж шаҳрида бўлишди. Бу ерда АЭС ВВЭР-1200 типидаги реакторларда ишлайди, худди шундай реактор Ўзбекистондаги станцияда ҳам ўрнатилади.

"Росатом Марказий Осиё" минтақавий марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан мухбиримизга маълум қилишларича, делегация 11 июнь куни Нововоронеж АЭС ва йўлдош шаҳарга ташриф буюрган. "Росэнергоатом" бош директори Александр Шутиков Росатом билан ҳамкорлик туфайли шаҳар ўзгарганини айтди. Воронеж вилояти губернатори Александр Гусевнинг таъкидлашича, АЭС 60 йилдан ортиқ вақт давомида барқарор ишлаб келмоқда ва минтақадаги энг йирик солиқ тўловчилар учлигига киради.

5287503825902181614.jpg

Меҳмонлар инфратузилма, ижтимоий ва спорт объектларини кўздан кечирди, Нововоронеж политехника институтида бўлди. Шунингдек, улар ВВЭР-1200 реакторлари билан "3+" авлод энергия блокларининг ишлашини кўрдилар. "АЭС қурилиши дирекцияси" директорининг капитал қурилиш бўйича ўринбосари Отабек Аманов станция учун асосий қадрият одамлар ва уларнинг малакаси эканлигини таъкидлаб, россиялик ҳамкасбларига тажриба алмашишга тайёр эканликлари учун миннатдорчилик билдирди.

4 июнь куни Россия ва Ўзбекистон президентлари АЭСнинг биринчи энергоблоки қурилишига старт берди. Ўшанда "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев бўлажак атомчилар шаҳри ривожланган инфратузилма, замонавий ижтимоий объектлар, спорт мажмуалари, маданият уйлари, шунингдек, энг замонавий мактаблар ва олий таълим муассасаларининг филиалларини ўз ичига олишини таъкидлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...