Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, баҳс мамлакат футболи тарихида муҳим воқеа билан ёдда қолди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг мундиаллар тарихидаги илк голини киритган Аббос Файзуллаев XXI аср учун ноёб рекорд муаллифига айланди.
Статистика маълумотларига кўра, бўйи 167 сантиметр бўлган Файзуллаев XXI асрда жаҳон чемпионатларида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи сифатида тарихга кирди.
Бу натижагача мазкур рекорд Жоау Невешга тегишли эди. Португалия ярим ҳимоячиси Конго Демократик Республикасига қарши баҳсда бош билан гол урган ва ўзининг 174 сантиметрлик бўйи билан рекорд ўрнатганди.
Орадан бир кун ўтиб эса Аббос Файзуллаев мазкур кўрсаткични янгилаб, ўз номини жаҳон чемпионатлари тарихига ёздирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги биринчи голи нафақат тарихий аҳамият касб этди, балки янги рекорд билан ҳам безатилди.

Изоҳлар мавжуд емас