Загрузка
Загрузка
Тожикистонда Тоғли Бадахшон автоном вилояти раҳбари ЙТҲда ҳалок бўлди
Дунё

Тожикистонда Тоғли Бадахшон автоном вилояти раҳбари ЙТҲда ҳалок бўлди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти раҳбари Алишер Мирзонабат ЙТҲда ҳалок бўлди. У билан бирга машинада унинг ёрдамчиси, шунингдек, турмуш ўртоғи ва ёш боласи бўлган.

Республика ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 17 июнь куни соат 10:40 да Душанбе-Хорог автомобиль йўлининг 282-километрида содир бўлган. Land Cruiser 200 русумли хизмат автомобили ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотиб, муҳандислик иншоотларига бориб урилган.

Шундан сўнг машина Панж дарёсига ағдарилиб кетган. Воқеа жойидан фақат автомобиль рақами ва унинг айрим қисмлари топилган.

Президент Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, воқеа жойига Ички ишлар вазири, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси жўнаб кетди. Тергов давлат раҳбарининг шахсий назоратига олинган.

Аввалроқ Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Икки автомобиль тўқнашуви пайтида енгил машиналардан бири жамоат транспорти бекатига кириб кетган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...