Ўзбекистон коронавирус тарқалган  давлатлар билан чегараларни ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда. Тегишли қарор яқин кунларда қабул қилинади
Жамият

Ўзбекистон коронавирус тарқалган давлатлар билан чегараларни ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда. Тегишли қарор яқин кунларда қабул қилинади

2363

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон коронавирус тарқалган   айрим  давлатлар билан чегараларни ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу тўғрисида Санитария ва эпидемиология фаровонлиги агентлиги директори ва бош давлат санитария врачи Бахром Алматовнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Президент қарори билан махсус комиссия тузилган. У вақти-вақти билан ушбу йўналишдаги барча долзарб масалаларни кўриб чиқиб, дунёдаги вазиятни, коронавируснинг  ҳудудимизга кириб келишидан қандай хавф борлиги, бу борада қандай чоралар кўрилаётгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганмоқда. Ҳозирда чегарани ёпиш жуда долзарб масала ҳисобланади. Энди комиссия ушбу масалани ўрганмоқда, яқин кунларда улар бу бўйича ўз қарорларини айтишлари керак",-  дея жавоб қайтарди  у Batafsil.uz мухбири берган  саволга.        

Дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони ошиб бормоқда.  28 февраль куни ҳолатида бу кўрсаткич 83 265 минг кишига етди. Шу билан бирга, касалланганларнинг  78824 минг  нафари Хитойга  тўғри келмоқда, унинг ташқарисида ушбу касалликни юқтирганлар сони 4441 мингтага етган.

ЖССТ маълумотларига кўра, жума куни ҳолатида 46 мамлакатда коронавирус қайд этилган. 28 февраль куни эрталаб дунёда, Хитойнинг материк қисмидан ташқари энг кўп касалланганлар - 1766  киши  Жанубий Кореяда, 891 киши - Японияда аниқланиб, бундан 705 нафари Иокогамада карантинда турган  Diamond Princess йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари ҳисобланади.

Италияда 650, Эронда - 245, Сингапурда - 96, Гонконгда - 93, АҚШда - 60, Қувайтда - 43, Таиландда - 40, Францияда - 38, Баҳрайнда - 33, Тайванда - 32, Австралияда - 23, Малайзияда - 22, Германияда - 21, Вьетнамда - 16, Буюк Британияда - 16, БАА – 13да, Канада ва Испания – 12тадан, Макаода – 10 нафар кишида  хавфли  коронавирус аниқланган.

10тадан кам ҳолатлар Ироқ, Швейцария, Филиппин, Хорватия, Греция, Ҳиндистон, Исроил, Австрия, Финляндия, Умон, Покистон, Россия, Швеция, Афғонистон, Жазоир, Бельгия, Бразилия, Камбоджа, Дания, Миср, Грузия, Ливан, Непал, Шимолий Македония, Нигерия, Норвегия, Румыния, Шри-Ланка Эстонияда  қайд этилган.

Не пропусти ничего важного: больше новостей в Telegram-канале Podrobno.uz. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+