Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон “Меҳр-4” операцияси доирасида Афғонистондан аёллар ва болаларни олиб келган.
“Яқинда Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига бориб қўшилиб, кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтган, шунингдек, ушбу ҳудудда яшаган шахсларнинг бир гуруҳи "Меҳр-4" операцияси доирасида юртимизга олиб келинди”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.
Ҳамкор ташкилотлар кўмагида 24 нафар ана шундай шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги “Даволаш ва соғломлаштириш” маркази биносига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, "Меҳр-1", "Меҳр-2" ва "Меҳр-3" гуманитар операциялари доирасида Ўзбекистон Яқин Шарқдаги уруш зоналаридан 300 дан ортиқ аёл ва болаларни олиб келган. Бундан ташқари, сўнгги йилларда Афғонистон ҳудудида оғир аҳволга тушиб қолган 100 га яқин фуқаролар ҳам ўз Ватанига қайтарилган.
Шу билан бирга, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими Бахтиёр Бобожонов яқинда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманда қуролли можаролар ҳудудидан қайтган шахслар билан олиб борилаётган ишлардаги асосий муаммолар хусусида айтиб ўтган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас