Ўзбекистон Россияга “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома лойиҳасини юборган. Томонлар етказиб бериш шартлари ва ҳажмини муҳокама қилишмоқда
Жамият

Ўзбекистон Россияга “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома лойиҳасини юборган. Томонлар етказиб бериш шартлари ва ҳажмини муҳокама қилишмоқда

759

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон Россияга “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома лойиҳасини юборган. Томонлар етказиб бериш шартлари ва ҳажмини муҳокама қилишмоқда. 

Бу ҳақда бугун "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

"Айни пайтда шартнома лойиҳаси тайёрланиб, Россия томонига етказиб бериш шартлари ва ҳажмини кўриб чиқиш учун юборилди. Кўриб чиқилгач, Россия томони “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзолайди", - деди у.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш бўйича қизиқарли юир ҳолат юзага келмоқда. Кеча фармацевтика саноатини ривожлантириш Агентлигининг Batafsil.uz. мухбирига маълум қилишича, вакцинани рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда, бироқ унинг қачон якунланиши аниқ эмас.

Бошқа томондан,   Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Малика Қудратхўжаева “Ўзбекистон 24” телеканалига Ўзбекистонда коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси рўйхатга олинганлигини айтиб ўтди.

"Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Россиянинг “Спутник V" ва хитойлик олимлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинамиз ҳисобланади. Бу вакциналар ЖССТ талабларига тўла жавоб беради. Улар бизнинг иссиқ иқлим шароитимиз учун ҳам мос", - деди у.

Эслатиб ўтамизки, 11 февраль куни коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда Россиянинг "Спутник V" вакцинасини сертификатлаш ва уни рўйхатга олиш бўйича ишларни бошлаш ҳақидаги қарор қабул қилинган эди. Россия вакцинасини рўйхатга олишнинг бутун жараёнини март ойининг ўрталарида якунлаш мумкинлиги тахмин қилинган.

Айни пайтда қарама-қарши вазият юзага келмоқда. Яъни, бирта давлат идораси вакцина рўйхатга олинмаган деса, бошқаси бунинг аксини таъкидламоқда.

Қизиғи шундаки, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2 март куни Абдулазиз Комилов билан бўлиб ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Россия вакцинаси Ўзбекистонда тезлаштирилган асосда рўйхатга олингани ва уни мамлакатимизда ишлаб чиқариш масаласи ҳам кўтарилганлигини айтиб ўтган эди.

Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш вазирлиги 1 март куни мамлакатда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатга олинганини маълум қилди.   Бу Ўзбекистон-Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...