Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига икки давлатдаги меҳнат стажи асосида пенсия олиш имконияти яратилади
Жамият

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига икки давлатдаги меҳнат стажи асосида пенсия олиш имконияти яратилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат ижтимоий суғуртаси ҳамда пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорликни кучайтирди. 30 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида пенсия таъминоти ва давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида битим имзоланди.

Битимга кўра, Ўзбекистонда пенсия тайинланган фуқаро доимий яшаш учун Қирғизистонга кўчиб ўтган тақдирда ҳам пенсиясини олишда давом этади. Бунда фуқаро Қирғизистонда банк ҳисоб рақами очиб, уни Ўзбекистон томонига тақдим этади ва пенсия тўловлари мазкур ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Шунингдек, Қирғизистонда меҳнат қилган Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатдаги иш стажи ҳам пенсия тайинлашда инобатга олинади. Аниқ тартибга кўра, ҳар бир давлат фуқаронинг ўз ҳудудида орттирган иш стажи ва меҳнат фаолиятидан олинган даромадларига асосан пенсия тайинлайди ва тўлайди.

Янги келишув 1992 йилда имзоланган МДҲ давлатлари фуқароларининг пенсия ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимда мавжуд айрим муаммоларни бартараф этишга қаратилган. Хусусан, икки давлат ўртасида иш стажини ўзаро ҳисобга олишнинг аниқ икки томонлама тартиби белгиланмоқда.

Битимда пенсия таъминотининг пропорционал тамойили асос қилиб олинган. Унга кўра, ҳар бир давлат ўз ҳудудида тўпланган иш стажи ва меҳнат фаолияти давридаги даромадларга асосан пенсиянинг тегишли қисмини ҳисоблайди ва тўлайди.

Келишув ҳозирча икки давлатнинг ички тартиб-таомилларидан ўтиши, жумладан ратификация қилиниши керак. Шундан сўнг уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон шу каби пенсия таъминоти бўйича битимларни бошқа давлатлар билан ҳам тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан тегишли келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатор таклифларни илгари сурганди. Улар орасида пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал суғурта стажини амалдаги 7 йилдан босқичма-босқич 15 йилгача ошириш ҳамда пенсия миқдорини сўнгги 20 йилдаги расмий даромад асосида ҳисоблаш тизимига ўтиш таклифи бор.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...