Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзбек автомобиллари ишлаб чиқариладиган  янги завод жойини белгилаб олишди
Жамият

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзбек автомобиллари ишлаб чиқариладиган янги завод жойини белгилаб олишди

670
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзбек автомобиллари ишлаб чиқариладиган янги завод жойини белгилаб олишган. Завод Бишкекка туташ бўлган Чуй вилоятининг Соқулуқ туманида жойлашади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ҳозирда Қирғизистонда ўзбек автомобилларини йиғиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Гап корхонани солиққа тортиш ва унга имтиёзлар бериш ҳақида кетмоқда. Биз ЕОИИ аъзоси   ҳисобланишимиз бу жараённи бироз мураккаблаштиради, чунки ушбу масала бўйича ташкилотнинг бошқа мамлакатлари билан келишишимиз керак. Корхонанинг жойлашуви аниқланган. Бу Чуй вилоятининг Соқулуқ тумани бўлади. Ишга туширишнинг аниқ санаси бўлмасада, фаол музокаралар жараёни бормоқда”, - деди Batafsil.uz. мухбирига яқинда Тошкентга қилган сафарида чоғида Қирғизистон иқтисодиёт ва коммерция вазири Дониёр Омонгелдиев.

Аввалроқ, "Ўзавтосаноат” вакиллари Қирғизистон ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун устувор бозорлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишганди, чунки Хитой– Қирғизистон – Ўзбекистон автотранспорт коридори бутловчи қисмларни етказиш вақтини қисқартиради ва табиийки, ушбу мамлакатда автомобилларни йиғиш арзонроқ бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони вакилларининг таъкидлашича, Қирғизистонда йиғилган биринчи медель Nexia R3 бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...