Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Тожикистон "Фотеҳобод–Ойбек" чегара пунктини рақамлаштиришга келишиб олди
Жамият

Ўзбекистон ва Тожикистон "Фотеҳобод–Ойбек" чегара пунктини рақамлаштиришга келишиб олди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Тожикистон "Фотеҳобод–Ойбек" чегара-ўтказиш пункти фаолиятини рақамлаштириш ҳамда унинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш бўйича келишувга эришди.

Тожикистон Божхона хизмати маълумотига кўра, мазкур ташаббус икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган.

Келишув доирасида чегарадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш, давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва маъмурий бошқарувга замонавий рақамли технологияларни жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар давлат хизматларини онлайн форматда модернизация қилиш соҳасида тажриба алмашиш ва рақамли ечимларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Мутасаддиларнинг фикрича, мазкур чоралар чегара орқали юк ва йўловчилар ҳаракатини тезлаштириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Март ойида ҳам Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг 10 та йирик қўшма лойиҳани амалга оширишга старт бергандилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...