Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг қудрати фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан эмас, балки унинг маънавияти, адабиёти ва санъати билан ҳам белгиланишини алоҳида қайд этди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қайси халқнинг мусиқаси, адабиёти, театри ва кино санъати юксак бўлса, унинг овози жаҳонда баланд эшитилади. Шу мақсадда Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ижод аҳли, зиёлилар ва креатив соҳа вакилларининг ўрни беқиёс экани эътироф этилган. Уларнинг меҳнати туфайли жамиятда миллий руҳ мустаҳкамланиб, ёшларда ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғулари шаклланаётгани қайд этилган.
Маросимда соҳанинг 167 нафар илғор вакили, жумладан, ёзувчилар, хонандалар, театр ва кино санъати намояндалари, шунингдек, музей ва kutubxona ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган. Шунингдек, халқимиз қалбида мангу яшаб келаётган, аммо бугун орамизда бўлмаган 24 нафар санъат ва маданият дарғаси ҳам вафотидан сўнг мукофотланган. Президент буни аждодлар хотирасини қадрлайдиган халқимизнинг маънавий бурчи эканлигини таъкидлаб, мукофот соҳибларини табриклаган. Ўз навбатида, тақдирланганлар яратилаётган кенг шароитлар ва кўрсатилган юксак эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирганлар.

Изоҳлар мавжуд емас