Загрузка
Загрузка
Блогер Dili.me ноқонуний оммавий тадбир уюштиргани учун жавобгарликка тортилмоқда
Ҳодисалар

Блогер Dili.me ноқонуний оммавий тадбир уюштиргани учун жавобгарликка тортилмоқда

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Dili.me тахаллуси билан танилган блогер Қўқон шаҳрида тегишли рухсатномасиз оммавий тадбир ташкил этгани ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушди. Блогер ва унинг шеригига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилди.

Ҳодиса блогернинг Қўқон шаҳридаги супермаркетлардан бири олдида "чиройли" рақамли автомобиллар тўпланишини (сходка) эълон қилиши ортидан юзага келган. Хавфсизлик талабларига зид равишда ва тегишли идораларнинг рухсатисиз ўтказилаётган ушбу оммавий йиғилиш ИИБ ходимлари томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200¹-моддаси (Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан иш очган.

Ўз навбатида, блогер ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат йўллаб, кузатувчиларидан узр сўраган. Унинг таъкидлашича, тадбирга бунчалик кўп одам йиғилишини кутмаган. Блогер келажакда бундай тадбирларни ички ишлар органлари билан келишган ҳолда, қонуний тартибда ўтказишни режалаштираётганини ва вазият ойдинлашгунга қадар водийдан кетмаслигини маълум қилган.

Айни пайтда блогер ва унинг шеригига нисбатан қандай жазо чораси кўрилиши суд томонидан ҳал этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...