Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Rumavi ташкилотининг 192 та мамлакатни қамраб олган Global Relocation Index рейтингида Ўзбекистон 59,9 балл тўплаб, дунё бўйича 110-ўринни ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (77-ўрин)дан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакатимиз ягона баҳолаш мезонлари бўйича молиявий имкониятларда 73 балл, хавфсизликда 63 балл, яшаш сифатида 57 балл ҳамда янги муҳитга мослашиш кўрсаткичи бўйича 44 балл қайд этди.
Расмий қайд этилган статистикага кўра, минтақанинг бошқа давлатлари орасида Қирғизистон 118-ўрин, Тожикистон 137-ўрин ва Туркманистон 155-ўринни банд этган. Яшаш ва кўчиб ўтиш учун энг қулай шароитларга эга дунё рейтингида Эстония пешқадамлик қилаётган бўлса, Сингапур, Малайзия, Португалия ва Тайвань кейинги поғоналардан жой олган.
Ушбу рейтинг давлатлардаги молиявий имкониятлар, яшаш сифати ва хавфсизлик даражасини баҳолаш мақсадида тузилгани таъкидланган.
Олдинроқ 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига киритилган асосий капиталга инвестициялар ҳажми 338,9 триллион сўмни ташкил этганди.

Изоҳлар мавжуд емас