Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига киритилган асосий капиталга инвестициялар ҳажми 338,9 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ўсган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, молиялаштириш манбалари орасида энг катта улушни хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар эгаллади — 235,6 триллион сўм. Шунингдек, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 38,6 триллион сўм, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар эса 23,4 триллион сўм миқдорида сармоя киритган.
Бундан ташқари, аҳоли маблағлари (19 триллион сўм) ва республика бюджети (16 триллион сўм) ҳам асосий капитални шакллантиришда салмоқли ўрин тутади. Бошқа манбалар сифатида тижорат банклари кредитлари (4,8 триллион сўм) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари (1,4 триллион сўм) йўналтирилган.
Мамлакатда хорижий ва ички сармояларни жалб қилиш кўламлари барқарор ўсишда давом этмоқда.
Олдинроқ Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1072,7 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар мавжуд емас