Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан ижтимоий тармоқларда ёлғон ва обрўсизлантирувчи ахборот тарқатган фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Суд ҳжжатлари билан Batafsil.uz мухбири танишиб чиқди.
Аниқланишича, 61 ёшли фуқаро 2026 йил 25 апрель куни IPHONE 11 русумли телефон аппарати орқали Instagram ижтимоий тармоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзоларини обрўсизлантирувчи ёлғон ахборотларни изоҳлар шаклида тарқатган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида ушбу ҳолат ўз тасдиғини топган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар ушбу изоҳларни маст ҳолатда, билиб-билмасдан ёзганини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва оилавий ҳамда моддий аҳволини инобатга олиб, енгиллик беришни сўраган. Унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги маъмурий баённома, тушунтириш хатлари, Инстаграм тармоғидан олинган фотосуратлар ва ишдаги бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланган.
Суд қарорига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2022-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 20 600 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Иш юзасидан далилий ашё сифатида олинган IPHONE 11 телефони эса эгасига қайтарилган.

Изоҳлар мавжуд емас