Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда "10 минг қадам" дастури қайта тикланади. Энди пул эмас, қимматбаҳо совғалар берилади
Жамият

Ўзбекистонда "10 минг қадам" дастури қайта тикланади. Энди пул эмас, қимматбаҳо совғалар берилади

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда фуқароларни ҳар куни 10 минг қадам юришга рағбатлантириш дастури қайта йўлга қўйилмоқда. Бироқ аввалги тизимдан фарқли равишда иштирокчиларга ҳар кунлик юриш учун пул ўтказилмайди. Эндиликда йил давомида энг кўп қадам босган фуқаролар рейтинг асосида аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тегишли низом 28 октябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан қабул қилинган.

Дастурда 18 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бунинг учун "Экофаол фуқаро" платформасида id.egov.uz ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш ва махсус мобил иловани ўрнатиш талаб этилади. Илованинг ўзи телефондаги датчиклар ёрдамида босилган қадамлар сонини ҳисоблайди ва маълумотларни веб-порталга узатади.

Иштирокчилар рейтинги бир йиллик натижалар асосида шакллантирилади. Совринларга ҳар куни камида 10 минг қадам юрган фуқаролар даъвогар бўлиши мумкин.

Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кесимида, шунингдек, республика бўйича алоҳида аниқланади. Умумреспублика рейтингида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тақдирлаш маросими ҳар йили декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Совғалар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади.

Янги тизимда қадамлар сонини сунъий равишда оширишга қарши қоидалар ҳам белгиланган. Иштирокчиларга бошқа шахсларнинг аккаунтларидан фойдаланиш, югуриш йўлакчалари, автомобиль, велосипед, самокат ва бошқа техник воситалар ёрдамида қадамлар сонини сунъий кўпайтириш тақиқланади.

Қоидабузарлик аниқланса, иштирокчининг натижалари бекор қилиниши, у мусобақадан четлаштирилиши мумкин. Платформа оператори шубҳали даражада юқори натижаларни, автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш ҳолатларини ва бошқа иштирокчиларнинг мурожаатларини текшириш ҳуқуқига эга.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...