Загрузка
Загрузка
Туркияда икки Ўзбекистон фуқароси афғонистонлик йигитни ойнадан ташлаб юборганликда айбланмоқда
Ҳодисалар

Туркияда икки Ўзбекистон фуқароси афғонистонлик йигитни ойнадан ташлаб юборганликда айбланмоқда

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Туркиянинг Истанбул шаҳри Тузла туманида 3-қаватдан тушиб кетган афғонистонлик 21 ёшли Муҳаммад исмли фуқарони юқори қаватдаги қўшнилари уни уриб, ойнадан улоқтирганини даъво қилди. Оғир жароҳат олган йигитнинг кўрсатмаси ортидан гумонланувчи сифатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва қамоққа олинган.

Ҳодиса юзасидан Истанбул Анадолу Республика бош прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Қўлга олинган ўзбекистонлик Нозимжон исмли (28 ёш) ва Даврон исмли (35 ёш) фуқаролар қўйилган айбловларни рад этиб, жабрланувчининг ўзи ойнадан сакраганини таъкидламоқда.

Гумонланувчининг сўзларига кўра, у воқеа куни уйида ярим яланғоч ҳолда юрган жабрланувчини кўриб қолган ва ўртада мушталашув келиб чиққан.

У полиция чақириш мақсадида эшикни ташқаридан ёпиб олганида, жабрланувчи ўзини ойнадан пастга ташлаган.

Маълумот учун, полициядаги сўроқдан сўнг Истанбул суд залига олиб келинган Нозимжон ва Давронга нисбатан Сулҳ жиноят суди томонидан "Қасддан одам ўлдиришга уриниш" моддаси билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда тўйхонадаги жанжал оқибатида 33 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...