Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uzТаиланд Туризм сиёсати миллий қўмитаси Ўзбекистон, Беларусь, Мексика ва Колумбия фуқароларига мамлакатга визасиз кириш имконини бериш ташаббусини маъқуллади. Янги тартиб бўйича Таиландда 30 кунгача бўлиш таклиф этилмоқда.
Pattaya People нашрининг 3 ноябрдаги хабарига кўра, тегишли қарор 30 октябрь куни вице-премьер Супхаджи Сутхумпхан раислигида ўтган қўмита йиғилишида қабул қилинган. Мексика ва Колумбия фуқароларига визасиз режим жорий этиш таклифини Таиланд Туризм бошқармаси илгари сурган. Ўзбекистон ва Беларусь фуқароларига оид аризалар эса қўмита томонидан аввалроқ маъқулланган.
Бироқ визасиз режим ҳали кучга киргани йўқ. Нашр маълумотига кўра, таклиф энди Виза сиёсати қўмитасида кўриб чиқилиши керак.
Аввалроқ Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунгача визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қилганди. Тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас