Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун жазо енгиллаштирилди
Жамият

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун жазо енгиллаштирилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz   Ўзбекистонда экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун жазо қайта кўриб чиқилди. Янги қонунга кўра, бундай ташкилотларда қатнашганлик учун энди 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Илгари бу қилмиш учун 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган эди.

Президент айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги айрим қилмишлар учун жазо чоралари фарқланди.

Жумладан, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш ва уларга раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик иштирок этишдан фарқли равишда белгиланади. Янги қонунга кўра, бундай ташкилотларда иштирок этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

Бундан ташқари, айрим тақиқланган материалларни тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ қилмишлар биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Бу экстремизм, сепаратизм ёки диний ақидапарастлик ғоялари акс этган, оммавий қотиллик ёки фуқароларни зўравонлик билан кўчиришга чақирувчи, шунингдек, аҳоли орасида ваҳима тарқатишга қаратилган материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш ёки сақлашга тааллуқли.

Шунингдек, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутикаси ёки рамзларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳам биринчи марта содир этилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бундай ҳолатлар учун фуқароларга 50 баравардан 100 бараваргача, мансабдор шахсларга эса 100 баравардан 150 бараваргача базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўллаш белгиланган. Ҳуқуқбузарлик предметлари мусодара қилинади.

Ушбу қилмишлар учун жиноий жавобгарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилган тақдирдагина юзага келади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...