Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 2500 га яқин дори воситаси арзонлашди
Жамият

Ўзбекистонда 2500 га яқин дори воситаси арзонлашди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун белгиланган янги чекланган нархлар тўлиқ кучга кирди. Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мувофиқ, қарийб 2,5 минг турдаги рецептли дориларнинг нархлари қайта кўриб чиқилган.

Олиб борилган таҳлиллар натижасида аҳоли учун энг зарур бўлган дори воситаларининг нархи сезиларли даражада пасайган. Хусусан, антибиотиклар ва микробларга қарши воситалар 50 фоизгача, яллиғланишга қарши ҳамда оғриқ қолдирувчи ностероид дорилар 42 фоизгача арзонлашган. Шунингдек, асаб тизимига оид препаратлар нархида 40 фоизгача, юрак-қон томир тизими дориларида эса 37 фоизгача пасайиш кузатилган.

Эндиликда фуқаролар дорихоналарда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида дориларнинг белгиланган чекланган нархларини мустақил назорат қилишлари мумкин. Бунинг учун pharm.gov.uz сайти ёки PharmUz мобил иловаси орқали дори нархларини солиштириш ва қоидабузарликлар аниқланган тақдирда тегишли тартибда мурожаат йўллаш имконияти яратилган.

Аввалроқ аҳолини бепул дори воситалари билан таъминлаш доирасида амалдаги 28 турдаги дори воситаси ўрнига жами 69 турдаги препарат беморларга бепул тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...