Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар бозор нархида сотиб олиниб, утилизация қилинади
Жамият

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар бозор нархида сотиб олиниб, утилизация қилинади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини асраш мақсадида эски транспорт воситаларини муомаладан чиқаришнинг янги тизими жорий этилмоқда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг маълум қилишича, транспорт воситалари шаҳарларда ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалардан бири бўлиб, айниқса, экологик талабларга жавоб бермайдиган муддати ўтган автомобиллар табиатга катта зарар етказмоқда. 

Шу сабабли, 2026 йилдан бошлаб мамлакатда эски автомобилларни босқичма-босқич утилизация қилиш ва уларнинг қисмларини қайта ишлаш тизими бошланади.

Янги тартибга кўра, ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари эгаларидан бозор нархида баҳоланиб сотиб олинади ва утилизацияга топширилади. Бунинг эвазига автомобил эгаларига янги машинанинг бошланғич тўлови учун электрон ваучер тақдим этилади ёки ушбу ваучерни тўғридан-тўғри пул кўринишида олиш имконияти яратилади. Электрон ваучер орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни имтиёзли шартларда, яъни ваучер маблағи миқдоридаги чегирма билан харид қилиш мумкин бўлади. Тўловнинг қолган қисмини эса бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади.

Шу билан бирга, ўз автомобилини ихтиёрий равишда ва ўз вақтида утилизацияга топширмаган фуқаролар учун жавобгарлик ҳам кўзда тутилмоқда. Эски машинасини сақлаб қолган ва ундан фойдаланишда давом этган шахслар учун ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида мажбурий экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу чоралар тизимнинг самарали ишлашига ва йўллардаги экологик вазиятнинг тезроқ яхшиланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистондаги ретро-автомобил ишқибозлари ва ҳуқуқ фаоллари 2026 йилдан бошлаб жорий этиладиган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши жамоавий кураш бошлашганди. Уларнинг таъкидлашича, эски машиналардан "завод ҳолати"ни талаб қилиш ва уларни йўлдан четлатишга уриниш — Конституцияда кафолатланган хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқини қўпол равишда бузишдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...