Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 9 ойда фуқароларга қанча ижтимоий суғурта нафақаси тўланган?
Жамият

Ўзбекистонда 9 ойда фуқароларга қанча ижтимоий суғурта нафақаси тўланган?

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали фуқароларга ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўланди. Шу даврда нафақаларни тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби амал қилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги берган маълумотларга кўра, жами 235 201 нафар фуқарога 1,43 триллион сўм ижтимоий суғурта нафақаси тўланган.

Шундан 111 689 нафар аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси сифатида 1 триллион 269,5 миллиард сўм, 123 512 нафар фуқарога эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси сифатида 159,2 миллиард сўм берилган.

2026 йилдан ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, яъни проактив тарзда тайинлаш механизми жорий этилган.

Янги тизим орқали ижтимоий нафақаларни тўлашни иш берувчининг хоҳиши ёки молиявий имкониятига боғлиқ ҳолатдан чиқариш, шунингдек, жараёнларни рақамлаштириш ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириш мақсад қилинган.

Июль ойида ҳам Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2026 йилнинг июль ойи тўлов рўйхатларига киритилган 713 246 нафар ижтимоий нафақа олувчи фуқаро учун талаб этилган 762,8 миллиард сўм маблағ тижорат банкларига тўлиқ ўтказиб берилганди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига республикада нафақа олувчиларнинг умумий сони 713 мингдан ошган бўлиб, биргина июнь ойининг ўзида янгидан нафақа тайинланган фуқаролар сони 7 190 нафарни ташкил этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...