Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда июль ойи учун ижтимоий нафақа тўловларига қарийб 763 миллиард сўм маблағ ажратилди
Жамият

Ўзбекистонда июль ойи учун ижтимоий нафақа тўловларига қарийб 763 миллиард сўм маблағ ажратилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2026 йилнинг июль ойи тўлов рўйхатларига киритилган 713 246 нафар ижтимоий нафақа олувчи фуқаро учун талаб этилган 762,8 миллиард сўм маблағ тижорат банкларига тўлиқ ўтказиб берилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига республикада нафақа олувчиларнинг умумий сони 713 мингдан ошган бўлиб, биргина июнь ойининг ўзида янгидан нафақа тайинланган фуқаролар сони 7 190 нафарни ташкил этган.

Агентлик тақдим этган статистикага кўра, маблағларни нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларнинг (жами наfaқахўрларнинг 92 фоизи) банк карталариga пуллар тўлиқ юклаб берилган. Қонунчиликка мувофиқ, мазкур тўловларни нақд шаклда олувчи қолган фуқароларга эса жорий ой пуллари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан яшаш манзиллари бўйича етказиб берилмоқда.

Ижтимоий нафақа олувчиларнинг тоифалар бўйича тақсимоти қуйидагича кўринишга эга:

  • 309 944 нафар — ногиронлик нафақаси;

  • 165 327 нафар — 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ва ОИТС касаллигига чалинган болалар нафақаси;

  • 98 233 нафар — ёшга доир нафақа;

  • 69 438 нафар — парваришлаш нафақаси;

  • 58 436 нафар — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

  • 10 165 нафар — ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;

  • 5 428 нафар — уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация;

  • 1 703 нафар — оилавий болалар уйи ва патронатга олинган болалар учун тўловлар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...