Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аҳолига ўз аждодларини излаб топиш имконини берувчи "Шажара" платформаси ишга туширилади
Жамият

Ўзбекистонда аҳолига ўз аждодларини излаб топиш имконини берувчи "Шажара" платформаси ишга туширилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда фуқароларга ўз оилавий шажарасини яратиш ва аждодларига оид маълумотларни электрон шаклда излаб топиш имкониятини тақдим этувчи "Шажара" ахборот тизими жорий этилади. "Ўзархив" агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, ушбу платформа давлат ва идораларнинг архив маълумотлари базалари билан тўлиқ интеграция қилинади.

Янги тизим "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви", шунингдек, давлат ва идоравий архивлар билан ҳамкорликда ишлайди. Платформанинг эътиборли жиҳатларидан бири — Суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлар базаси орқали фойдаланувчиларнинг этник келиб чиқишини аниқлаш хизматининг йўлга қўйилишидир. Бу орқали фуқаролар ўз сулолалари тарихини рақамли форматда тиклаш имконига эга бўладилар.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 352-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида архив ишига оид барча ҳужжатларни юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Янги тартиб доирасида ҳужжатларни шакллантириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва давлат архивларига топшириш жараёнлари босқичма-босқич рақамли тизимга ўтказилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...