Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида ҳам барча боғчалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ҳам барча боғчалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

11
Загрузка

Тошкент вилоятида кузатилаётган экстремал иссиқ об-ҳаво шароити муносабати билан 16 июлдан бошлаб барча давлат, хусусий ва идоравий мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. 

Ушбу қарор вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда қабул қилиниб, ҳудуддаги барча шаҳар ва туман ҳокимликларига ижро учун тегишли топшириқлар берилган.

Боғчаларнинг қачондан бошлаб қайта иш фаолиятини бошлаши ҳозирча аниқ белгиланмаган. Уларнинг фаолияти об-ҳаво шароити мўътадиллашганидан сўнг, вилоят ҳокимлигининг алоҳида қарори асосида тикланади ва бу ҳақда қўшимча равишда эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқлик туфайли худди шундай хавфсизлик чоралари бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам жорий этилган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...