Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон рекорд даражадаги ҳосилга қарамай 4 миллион тоннадан ортиқ буғдой импорт қилади
Иқтисод

Ўзбекистон рекорд даражадаги ҳосилга қарамай 4 миллион тоннадан ортиқ буғдой импорт қилади

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилда мамлакатда ғалла етиштириш ҳажми сезиларли даражада ортиши прогноз қилинаётган бўлса-да, ички бозордаги юқори истеъмол талабини қондириш учун четдан қўшимча дон маҳсулотлари сотиб олишга тўғри келади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўзининг янги ҳисоботида ана шундай хулосани илгари сурди.

Халқаро экспертларнинг қайд этишича, баҳор ойларида ёғингарчиликнинг серсув бўлгани тупроқ намлигини яхшилаб, ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатган. Натижада август ойи ўрталаригача давом этадиган йиғим-терим якунида Ўзбекистонда жами 9 миллион тонна ғалла (шундан 7,3 миллион тонна буғдой ва 900 минг тонна маккажўхори) йиғиб олиниши кутилмоқда. 

Бироқ ун ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши сабабли 2026/2027 йилларда яна 4,2 миллион тонна буғдой ва ун сотиб олиш эҳтиёжи мавжуд. Ушбу импорт маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғини ташкил этувчи асосий сифатли дон етказиб берувчи ҳамкор сифатида Қозоғистон қолаверади.

Ҳисоботда иқтисодий кўрсаткичларга ҳам тўхталиб ўтилган. Унга кўра, мамлакатда йиллик инфляция сўнгги беш йилдаги энг паст даражага — май ойида 5,5 фоизгача тушган бўлса-да, бу импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг тез фурсатда арзонлашишини кафолатламайди, чунки улар ҳамон жаҳон бозори ва ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шунингдек, иқтисодий ўсиш суръатлари ўтган йилги 7,7 фоиздан жорий йилда 6,8 фоизгача бироз секинлашиши прогноз қилинмоқда.

Маълумот учун, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон жаҳон бозорида ун экспорт қилувчи етакчи давлатлар рейтингида Қозоғистонни суриб чиқариб, иккинчи поғонани эгаллаганди. Қозоғистон Дон қайта ишловчилар иттифоқи таъсисчилар кенгаши раиси Евгений Ганнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қозоғистон ғалласини қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот экспортини кескин оширишга муваффақ бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...