Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта давомида 43 даражагача иссиқ бўлади
Жамият

Ўзбекистонда ҳафта давомида 43 даражагача иссиқ бўлади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 17–21 август кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат кўпчилик вилоятларда 33–38 даража, жанубда эса айрим жойларда 40–43 даражагача кўтарилади. 

Ўзгидромет маълумотига кўра, республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида 17–19 август кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Кечалари ҳаво ҳарорати 18–23 даража атрофида бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 

Шимолий ҳудудларда 21 август куни шамол тезлиги 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. 

Пойтахтда эса ҳафта давомида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат 35 даража атрофида бўлади. 

Ҳафта охиригача Тошкентда кечалари 20–23 даража, кундуз кунлари эса 35–38 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган. 

Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–14 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...