Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Испаниянинг Шимолий Африкадаги Сеута анклавига ноқонуний кирган юзлаб мигрантлар шаҳардаги "Эль Трамполин" пляжида норозилик намойиши ўтказиб, Испания ҳукуматидан Марокашга қайтарилмасдан, мамлакатда қолиш ва бошпана берилишини талаб қилди.
Намойишчилар "Биз Марокашга қайтишни истамаймиз", "Биз ҳам инсонмиз" деб ёзилган баннерларни ҳамда Испания байроқларини кўтариб чиққан.
Хорижий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, аввалроқ 72 мингдан ортиқ киши ушбу кичик анклавга ёриб кирган бўлиб, уларнинг аксарияти Марокашга қайтиб кетган, ҳозирда эса шаҳарда 5 мингдан 8 минггача мигрант қолган. Сеута тиббиёт кенгаши раҳбари Энрике Ровиральта аҳоли оқиби сабабли соғлиқни сақлаш тизими катта босим остида қолгани ва юқумли касалликлар кўпайганини билдирган бўлса-да, Испания соғлиқни сақлаш вазири Моника Гарсия тизим тўлиқ издан чиқмаганини таъкидлаган.
Шунингдек, Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка мигрантларга мамлакатда қолиш ёки материкга ўтиш учун рухсат берилмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ Марокаш орқали Сеутага 3000 га яқин ноқонуний мигрант бостириб кириши ортидан Испания шаҳарга ҳарбийларни сафарбар этганди.

Изоҳлар мавжуд емас