Загрузка
Загрузка
ҲАМАС қуролсизланиш бўйича амалий қадамлар ташлашга рози бўлди
Дунё

ҲАМАС қуролсизланиш бўйича амалий қадамлар ташлашга рози бўлди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ҲАМАС вакиллари АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер билан Мисрда ўтказилган музокараларда келишувларга содиқлигини билдириб, қуролсизланиш бўйича амалий қадамлар ташлаш масаласини муҳокама қилди. АҚШ томони ҲАМАСдан Исроилнинг мажбуриятлари бажарилишини кутаётган бўлса, ўз навбатида аниқ амалий чоралар кўришини талаб қилди. 

Тахминан 90 дақиқа давом этган учрашув Ғазо сектори бўйича тинчлик режасини амалга ошириш доирасида ўтказилган. ҲАМАС вакиллари Кушнердан АҚШ президенти Дональд Трампга ҳаракат келишувларга содиқ қолишини етказишни сўраган. 

Америка томони эса ҲАМАСнинг мажбуриятлари фақат баёнотлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан тасдиқланиши кераклигини билдирган. 

Хусусан, ҲАМАСдан қуролсизланиш, Ғазони бошқариш ваколатларини Фаластин технократлар ҳукуматига топшириш ва келажакда сектор бошқарувида иштирок этмаслигини кафолатлаш талаб қилинган. 

Учрашувда ҲАМАС етакчиси Халил ал-Хайя, "Тинчлик кенгаши" вакиллари Николай Младенов, Тони Блэр, Аре Лайтстоун ва Лиран Танкман, шунингдек, Миср, Қатар ва Туркия дипломатлари иштирок этган. 

Музокаралардан сўнг ҲАМАС Дональд Трамп режасининг иккинчи босқичи бўйича "йўл харитаси"га розилигини билдирган. У доимий ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиш, гуманитар ёрдамни давом эттириш ва секторни тиклашни бошлашни назарда тутади. 

Шу билан бирга, ҲАМАСнинг баёнотида қуролсизланиш масаласи алоҳида тилга олинмаган. 

Жаред Кушнернинг Исроилга бориб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашиши ва Исроил томонининг кейинги қадамларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Исроил ҳукумати аввалроқ ҲАМАС тўлиқ қуролсизланмагунча қўшинларни Ғазодан олиб чиқмаслигини билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...