Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов МЛСга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Туркиялик журналист Ўғуз Ўруч АҚШнинг "Сент-Луис Сити" клуби 31 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, "Сент-Луис Сити" ва "Истанбул Башакшеҳир" клублари ўртасида ҳозирча расмий таклиф юборилгани ёки якуний келишувга эришилгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Маълумот учун, Шомуродов 2025–2026 йилги мавсумда "Башакшеҳир" таркибида ижарада ўйнаб, Туркия Суперлигасида 32 та ўйинда 20 та гол ва 4 та голли узатма билан чемпионат тўпурарига айланган эди. Ушбу муваффақиятли мавсумдан сўнг, 2026 йилнинг апрель ойида турк клуби ҳужумчини тўлиқ сотиб олган бўлиб, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. "Трабзонспор" жамоаси ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат олиб бораётгани ҳақида хабар берирганди.

Изоҳлар мавжуд емас