Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аномал иссиқ шароитда  электр энергияси истеъмоли яна янги рекордлар қайд этмоқда
Жамият

Ўзбекистонда аномал иссиқ шароитда электр энергияси истеъмоли яна янги рекордлар қайд этмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Аномал иссиқ ҳаво ҳарорати таъсирида Ўзбекистон ягона энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми дам олиш кунлари ҳам энг юқори кўрсаткичларга чиқди. Хусусан, жорий йилнинг 18 июль, шанба куни суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 миллион киловатт соатни ташкил этиб, ёзги мавсум учун янги рекорд қайд этилган. 

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг ёзги мавсумидаги энг юқори натижадан 21,8 миллион киловатт соатга ёки 8 фоизга кўпдир. Кечки энг тиғиз соатларда тизимнинг максимал юкламаси 13,7 гигаватт га етган. Шунингдек, шу куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 297,1 миллион киловатт соатга етказилиб, янги рекорд ўрнатилган. Якшанба, 19 июль куни ҳам ҳаво ҳарорати юқорилиги сақланиб қолгани сабабли тизим юкламаси 13,4 гигаватт ни ташкил этган.

Юқори юкламалар натижасида 18 июль куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр тармоқлари ва қурилмаларида техник носозликлар келиб чиқиб, қисқа муддатли авариявий ўчишлар кузатилган. Эрталаб соат 08:14 да Олмазор туманининг Қорақамиш мавзеларида 900 нафар, соат 14:05 да Чилонзор туманининг 17-, 18- ва 19-даҳаларида 800 нафар ҳамда кундузи Мирзо Улуғбек туманининг Буюк Ипак йўли кўчаси ва Қорасув-6 мавзесида 890 нафар истеъмолчининг электр таъминоти қисман узилган. 

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Миробод туманининг Госпиталний мавзесида 310 нафар ва Юнусобод туманининг 13-, 14-даҳаларида 340 нафар аҳоли хонадонларида вақтинчалик узилишлар қайд этилган. Соат 16:56 да Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида юз берган йирикроқ носозлик сабабли 2 700 нафар истеъмолчи тармоқдан узилган бўлса, кечки соат 18:35 дан бошлаб Учтепа, Яшнобод ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида 870 нафар истеъмолчи электрсиз қолган.

Энергетика тизими корхоналарининг тезкор авариявий бригадалари томонидан барча техник носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қисқа муддатларда, Олмазор, Учтепа ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида эса 19 июлга ўтар кечаси соат 02:30 га қадар тўлиқ тикланган. Ҳозирда аномал юқори юкламалар шароитида энергетика тизимининг барча тезкор хизматлари кучайтирилган иш тартибида фаолият юритмоқда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...