Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда автомобиллар сони бир йилда қарийб ярим миллионга етди
Жамият

Ўзбекистонда автомобиллар сони бир йилда қарийб ярим миллионга етди

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли 4,5 миллион автомобиль мавжуд. Уларнинг аксарияти енгил автомобиллардир. Улар умумий миқдорнинг 93 фоизини ташкил этади.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотлар 1 апрель ҳолатига келтирилган. Қайд этилишича, ўтган уч ойда автотранспорт воситалари сони 79,8 мингтага ошган.

Жисмоний шахсларга тегишли автомобилларнинг турлари:

енгил - 4,2 млн. дона;

юк - 293,3 минг;

микроавтобуслар - 7,7 мингта;

махсус автомобиллар - 7,4 минг дона;

автобуслар - 6,1 минг дона.

Эслатиб ўтамизки, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисига тегишли автомобиллар сони 4,02 миллион донани ташкил этган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...