Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда беш кунда 70 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди
Жамият

Ўзбекистонда беш кунда 70 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қурбон ҳайити арафасида ўтказилаётган "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари доирасида республика бўйлаб беш кун ичида 70 минг тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди йиғиштириб олиб чиқилди.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, акция 25 майдан 3 июнга қадар давом этади. Тозалик ишларини мувофиқлаштириш мақсадида агентлик ҳузурида республика ишчи штаби ташкил этилган.

Дастлабки беш кун давомида мамлакат бўйлаб 14 минг 494 та маҳалла ҳудуди тозаланган. Санитар тозалаш ишларига 33 минг 24 нафар ходим ҳамда 12 минг 484 та махсус техника жалб қилинган.

Тадбирлар доирасида аҳоли яшаш ҳудудларини озода сақлаш, байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳисобот даврида ҳудудлардан жами 70 минг 925 тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, белгиланган тартибда утилизация қилинган.

Олдинроқ Тошкент вилоятининг "Чорвоқ" туристик зонаси ва Бўстонлиқ туманида юздан ортиқ қоидабузарликлар аниқланиб, ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилганди ва тўрт юз тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...