Загрузка
Загрузка
Аёллар коррупция қурбони: Ўзбекистондаги вазият бўйича тадқиқот натижалари эълон қилинди
Жамият

Аёллар коррупция қурбони: Ўзбекистондаги вазият бўйича тадқиқот натижалари эълон қилинди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда коррупциянинг аёллар ва эркакларга таъсирини ўрганишга бағишланган биринчи масштабли тадқиқот натижалари эълон қилинди. БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги кўмагида ўтказилган тадқиқотда коррупция нафақат иқтисодий, балки гендер жиҳатдан ҳам чуқур илдиз отгани аниқланган. 

Сўровномада қатнашган аёлларнинг 37,3 фоизи давлат хизматчилари томонидан сексуал таъмагирлик ҳолатлари ҳақида хабар беришда иккиланишларини билдирган. Асосий тўсиқлар — уялиш, жамиятнинг қоралаши ва ҳуқуқий ҳимояга ишончсизлик. 

Респондентларнинг ойлик даромади 1 миллион сўмдан кам бўлган қатламининг 70 фоизини аёллар ташкил этади. Бу уларнинг коррупцион босимларга нисбатан заифлигини оширади. 

Аёллар учун энг коррупциялашган соҳалар сифатида соғлиқни сақлаш (54,4 фоиз) ва таълим тизими (28,4 фоиў) қайд этилган. 

Иштирокчиларнинг қарийб 70% фоизи "суюнчи" (совғалар), "таниш-билишчилик" ва ҳашаматли тўйларни ўтказиш каби анъанавий нормалар коррупциянинг тарқалишига бевосита ҳисса қўшишини таъкидлаган. 

Тадқиқотчилар коррупцияга қарши курашишда "гендер-сезгир" ёндашувни жорий этишни тавсия қилмоқда: 

Хусусан, сексуал таъмагирликни алоҳида гендер асосланган коррупция шакли сифатида жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда мавжуд антикоррупцион қонунларга гендер тузатишлар киритиш таклиф қилинган. 

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун хавфсиз каналларни яратиш ва коррупцияга қарши курашувчи идоралар ҳамда гендер тенглиги тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳам билдирилган. 

Респондентларнинг ярмидан кўпи аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни коррупцияга қарши энг самарали восита деб ҳисоблайди. 

Тадқиқот Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида 539 нафар фуқаро иштирокида, шунингдек, давлат идораларига йўлланган махсус сўровномалар асосида амалга оширилган Фуқароларнинг 53,8 фоизи рақамлаштириш натижасида коррупция даражаси камайганини қайд этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...