Ўзбекистонда биринчи босқичда  коронавирусга қарши 4 миллиондан ортиқ киши эмланади
Жамият

Ўзбекистонда биринчи босқичда коронавирусга қарши 4 миллиондан ортиқ киши эмланади

346

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Биринчи босқичда Ўзбекистонда коронавирусдан 4 миллиондан ортиқ кишини эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакили Вазира Муталова маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда эмлаш жараёнига 3138та эмлаш пунктлари, 862та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси мавжуд) жалб этилган.

Биринчи босқичда коронавирусга қарши 4 млн 112 минг 668 нафар аҳоли ўзлари яшайдиган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиганлар:

  • 65-74 ёшгача бўлган қариялар – 1 млн 85 минг 797 нафар;

  • 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар – 388 минг 686 нафар;

  • 85 ёш ва ундан юқори кексалар – 139 минг 280 нафар;

  • Тиббиёт ходимлари – 447 минг 976 нафар;

  • Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) – 888 минг 190 нафар;

  • Мактаб ўқитувчилари – 689 минг 383 нафар;

  • Мактабгача таълим муассасаси ходимлари – 223 минг 426 нафар;

  • Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 минг нафар.

Эслатиб ўтамизки, кеча маълум бўлишича, олимлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун Хитой вакцинасидан фойдаланишни таклиф қилишган. Вакцина мамлакатда ишлаб чиқарилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...