Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йил боши ҳолатига кўра 0–14 ёшли болалар сони 11 миллион 630 минг 879 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги болаларнинг 6 миллион 30 минг 736 нафари ўғил болалар, 5 миллион 600 минг 143 нафари эса қиз болалар.
Статистик маълумотлар 2026 йил 1 январь ҳолатига шакллантирилган бўлиб, улар мамлакат аҳолиси таркибида болалар улуши юқори эканини кўрсатади.

Изоҳлар мавжуд емас