Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 14–15 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 10–15 даража илиққача кўтарилади.
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, дам олиш кунлари кечалари ҳарорат 0–5 даража илиқ бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Тошкентда 13 ноябрь куни ёмғир ёғиши, 14–15 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик бўлмаслиги кутилмоқда. Пойтахтда кундузи ҳаво ҳарорати 14–15 ноябрда 13–15 даража илиқни ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 13 ноябрь куни ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас