Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда таълим олаётган 7 ёш ва ундан катта аҳолининг 51,5 фоизини эркаклар, 48,5 фоизини эса аёллар ташкил этади. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олиш натижаларига бағишланган маълумотларда келтирилган.
Мамлакатдаги таълим ташкилотларида жами 9,6 миллион киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 4,95 миллиони эркаклар, 4,66 миллиони аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Олий таълим муассасаларида эса гендер тафовути анча кам. Жами 1,73 миллион талабанинг 49 фоизини аёллар ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 3,27 миллион нафари ёки 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга экани маълум қилинганди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас