Загрузка
Загрузка
Навоий инновациялар университетида талабалар сони аудиториялар имкониятидан кўплиги сабаб вазирлик фаолиятини қайта ўрганади
Ҳодисалар

Навоий инновациялар университетида талабалар сони аудиториялар имкониятидан кўплиги сабаб вазирлик фаолиятини қайта ўрганади

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Вазирлик ўтказган ўрганишда "Навоий инновациялар университети" фаолиятида таълим жараёнини ташкил этиш ва талабалар учун шароит яратиш билан боғлиқ бир қатор камчиликлар аниқланди. Университетга уларни бартараф этиш учун муддат берилган, аммо белгиланган чоралар ўз вақтида бажарилмаган.

Вазирлик масъул ходимлари 2026 йил 27–28 апрель кунлари университетнинг 2024 йил 24 октябрдан ўрганиш ўтказилган санага қадар бўлган фаолиятини текширган. Ўрганиш 22 апрелдаги 156-сон буйруқ асосида амалга оширилган.

Текширув давомида, аввало, университетнинг умумий майдони талабалар сонига нисбатан етарли эмаслиги маълум бўлган. 10 783 нафар талаба учун 31 353 квадрат метр майдон талаб этилгани ҳолда, лицензияда атиги 8 525,1 квадрат метр кўрсатилган.

Шунингдек, 24 та ўқув аудиториясининг умумий майдони 954 квадрат метрни ташкил этган. Натижада ҳар бир талабага ўртача 1,07 квадрат метрдан жой тўғри келган, лицензия талабида эса бу кўрсаткич 2,2 квадрат метр бўлиши белгиланган.

Бундан ташқари, компьютер синфлари ва лабораториялар майдони ҳам белгиланган меъёрларга мос келмаган. Уларнинг умумий майдони 184 квадрат метр бўлиб, мавжуд компьютерлар сонига кўра 400 квадрат метр майдон талаб этилган. Университетда чет тили хонаси ташкил этилмаган, шунингдек, лицензияда кўрсатилмаган қўшимча манзилда ҳам таълим жараёни олиб борилган.

Ўрганишда ўқув режа ва дастурларини расмийлаштиришда камчиликлар, сервер қурилмаси ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам қайд этилган. Хусусан, сервер қурилмаси ва SCORM стандартига мос тизим мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун вазирликнинг 2026 йил 13 майдаги 2-сон қарори қабул қилиниб, университетга тегишли чора-тадбирлар режаси юборилган. Бироқ белгиланган муддатларда камчиликлар бартараф этилмаган. Шу сабабли университет масъул ходимларидан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳозирда университет фаолиятини қайта ўрганиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Олдинроқ Турдимов ишдан кетмаганини айтган ректорлар лавозимини тарк этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...