Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда "Тошкент метрополитени" да фаолият юритаётган фаррошларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаётгани ёки умуман берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан корхона маъмурияти расмий муносабат билдириб, асоссиз айбловларни рад этди.
Tақдим этилган ахборотга кўра, ходимларнинг меҳнат ҳақи ҳар ойнинг бошида кечиктирилмасдан ва тўлиқ тартибда тўлаб келинмоқда.
Метрополитенда иш ҳақи миқдори охирги йилларда кескин оширилган бўлиб, жумладан, 2021 йилда фаррошларнинг ўртача маоши 2,8 миллион сўмни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда меҳнат стажи ва иш шароитларига қараб 8,4 миллион сўмгача етган.
Умумий ҳисобда эса корхона ходимларининг ўртача маоши 2026 йил давомида яна 20 фоизга ўсган.
Ташкилот вакиллари ёлғон ахборот тарқатиш ва муассасанинг ишчанлик обрўсига путур етказиш қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаоллари бир ёқлама хулосаларга эмас, балки аниқ ва асосли фактларга таянишга чақирилган.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 20 ноябридан эътиборан Тошкент метрополитенида 5 вагонли ҳаракат таркиблари ишга туширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди ва "Тошкент метрополитени" ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдириб, тарқалган хабарларни рад этганди.

Изоҳлар мавжуд емас