Ўзбекистонда эски автомобилни янгисига алмаштириш дастури ишга тушди. Бу кандай амалга оширилади

2 October 2019, 14:36 70 ... Жамият
Ўзбекистонда эски  автомобилни  янгисига алмаштириш  дастури  ишга  тушди. Бу кандай амалга  оширилади

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб жаҳон тажрибасига мувофиқ, фойдаланишда бўлган автомобилни қўшимча тўлаш шарти билан янгисига алмаштириш, яъни Trade-in дастури йўлга қўйилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Эндиликда фойдаланишда бўлган автомобиль соҳиби уни қўшимча тўлов асосида автосалонда янгисига бемалол алмаштириши мумкин бўлади. Илгари фойдаланилган машинани автосалондан сотиб олмоқчи бўлганлар эса хариднинг юридик “тозалиги” ва ортиқча “кассалиги”нинг йўқлигига амин бўлишлари мумкин.

Автони баҳолаш жараёни қандай кечади?

Мижоздан сотиб олинаётган фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасининг нархи келишув асосида расмийлаштирилиб, нархнинг келишув далолатномаси   тузилади.

Нарх белгилангандан кейин мижоз томонидан керакли ҳужжатлар дилерга тақдим этилади. Шундан сўнг, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаси бўйича ва янги автомобиль бўйича олди-сотди шартномаси тузилади. Бунда фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасининг нархи янги автомобиль учун тўлов ҳисобига ўтказилади.

Эски автомобилни сотиш

Trade-in дастури доирасида дилер томонидан олинган фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини сотишда харидор билан оддий ёзма шаклда олди-сотди шартнома тузилиб, Trade-in муҳри босилган ҳисоб-варақа берилади. Бу ҳужжат ЙҲХБ идораларидан кайддан ўтиш учун зарур. Шунингдек, харидорга автонинг алмаштирилган эҳтиёт қимсларига кафолат талони ва /ёки талон берилади.

Кафолат муддати дилер томонидан мустақил равишда белгиланади. Айни дамда Uzauto Motorsнинг мавжуд 81та дилерлик марказларидан 61 таси Trade-in дастурида иштирок этмоқда.

Мижозларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида яқин орада UzAuto Motors Service & Trade-In Center янги сервис ва савдо марказининг ишга туширилиши режалаштирилган. Унда ягона савдо майдончасида бир нечта дилерлик марказларининг жойлашиши натижасида фойдаланишда бўлган автомобилларни сотиш ва харид қилишнинг    қулай имкониятлари яратилади. Бундан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center арзон нархларда ва айнан заводда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларни сотиш нуқтасига айланади.

Замонавий жиҳозланган сервис зонасида автомобилларнинг кафолатли ва кафолатдан сўнгги хизматлари таклиф қилади. Марказда замонавий кутиш жойи, болалар майдончаси, ресторан ҳамда автомобилингизга қўшимча кўрк берадиган авто-тюнинг хизмати мавжуд бўлади. Марказ дам олишсиз, ҳар куни фаолият юритади.

Электрон майдонча

Бундан ташқари, мижозлар қулайлиги учун trade-in.uz сайти ишга туширилган. Унинг ёрдамида дилерларда сотув учун мавжуд фойдаланишда бўлган автомобиллар нархини билиб олиш, шунингдек, мазкур хизмат бўйича зарурий маълумот ва қизиқтирган саволларга жавоб олиш мумкин.

Сайтнинг энг катта афзалликларидан бири - бу автомобиль нархини ҳисоблаш калькуляторнинг борлиги. Унинг   ёрдамида мижоз фойдаланишда бўлган автонинг тахминий нархини билиб олиши мумкин. Калькуляция иккиламчи бозордаги фойдаланишда бўлган автомобиларнинг айни кундаги нархини ҳисоблаш методологиясига асосланган.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш