Ўзбекистонда фонограммасиз саҳнага чиқадиган санъаткорларга концерт залларини ижара беришда  50  фоизли чегирма ўрнатилади
Жамият

Ўзбекистонда фонограммасиз саҳнага чиқадиган санъаткорларга концерт залларини ижара беришда 50 фоизли чегирма ўрнатилади

509

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда фонограммасиз саҳнага чиқадиган артисларга давлат концерт заллари икки баравар арзон нархда ижарага берилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Президентнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан жорий этилаётган янги тартиб 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.

Мазкур ҳужжат асосида 2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинмоқда.

Шуниси қизиқки, давлат органлари иширокида ўтказиладиган концерт-томоша тадбирлари календарь режалари асосида ўтказилиши сабабли, молиявий жиҳатдан қатъий назорат қилиб борилади. Агарда, тадбир режада акс этмаган бўлса, ташкилотчилар томонидан буюртмачи ва молиялаштириш манбалари кўрсатилиши лозим.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, бундай концертларда санъаткорлар фақатгина ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома асосида иштирок этишади. Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Юқоридагилар билан бирга, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилади. Дастлабки босқичда унинг фаолиятини ривожлантириш учун 1 миллиард сўм ажратилади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+