Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда коррупцион ҳаракатлар ҳақида хабар берганлик учун мукофот олиш тартиби тасдиқланган.
Бундан кейин коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида хабар берган ёки бошқа йўл билан коррупцияга қарши курашишга ҳисса қўшган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 барваридан 25 барваригача (669 минг сўмдан 5 миллион 575 минг сўмгача) бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
Агарда пора миқдори, етказилган зарар ёки ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк ҳажми базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 барваридан ошадиган бўлса, мукофотлаш қуйидаги фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади:
-
катта миқдор учун мулк қийматининг 15 фоизи;
-
йирик ва ўта йирик миқдор учун мулк қийматининг 10 фоизи.
Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритилганидан сўнг 15 иш куни давомида жисмоний шахснинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилиши лозим.
Изоҳлар мавжуд емас