Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қонунларни қабул қилишда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсирини мажбурий баҳолаш тизими жорий этилади
Жамият

Ўзбекистонда қонунларни қабул қилишда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсирини мажбурий баҳолаш тизими жорий этилади

109
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда қонунчилик жараёнига оид янги талабни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда мамлакатда ҳар қандай қонун лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига қандай таъсир кўрсатиши баҳоланмагунга қадар қабул қилинмайди.

Мазкур янгилик Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ижобий кўрсаткичлари фонида эълон қилинди. Хусусан, мамлакат Парламентлараро иттифоқнинг "Парламентдаги аёллар" рейтингида 92 поғона юқорилаб 36-ўринни, "Гендер тенглик ва бошқарув" индексида эса 52-ўринни эгаллади. Шунингдек, Жаҳон банкининг "Аёллар, бизнес ва қонун" индексида Ўзбекистон ўз позициясини 43 поғонага яхшилаб, 48-ўринга кўтарилган.

Бундан ташқари тадбирда бир қатор имтиёзлар ҳам жорий қилинди. Хусусан, 2026 йилда 1,5 миллион аёлнинг даромадини таъминлаш ва уларнинг 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш режалаштирилган бўлиб, бу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан ортиқ ресурс ажратилади. "Даромадли аёл" дастури доирасида 50 минг аёл касаначилик, ҳунармандчилик ва томорқачилик йўналишларида иш билан таъминланса, "Ҳамроҳ" дастури орқали хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига 1 триллион сўм йўналтирилади

Таълим соҳасида ҳам янги имтиёзлар белгиланиб, эҳтиёжманд оилалардаги қизлар учун грант квотаси 4 мингтага етказилган, шунингдек, топ-300 таликка кирувчи ОТМлар билан қўшма магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўланадиган бўлди.

Инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили камида 10 та йўналишда стартап танловлари ўтказилиб, ғолибларга 500 миллион сўмгача грант берилади. Ижтимоий ҳимоя тизимида "Янги ҳаёт" дастури йўлга қўйилиб, жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни касбга ўқитиш ва уларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади

Маҳкум аёлларга қамоқхонанинг ўзида имтиҳон топшириб, ОТМда масофадан ўқиш имкони берилади. Олийгоҳга кирган маҳкумаларга контракт тўлови учун ишга жойлашгандан сўнг қайтариш шарти билан фоизсиз ссудалар ажратилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...