Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда педагог ва ўқувчилар йилига камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади
Жамият

Ўзбекистонда педагог ва ўқувчилар йилига камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда таълим ташкилотларининг педагоглари, ўқувчилари ва талабалари учун ҳар ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностика ўтказиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Президент томонидан қабул қилинган "Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорда белгиланди.

Янги тизимга кўра, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида, ушбу ўқув йилидан эса ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида йўлга қўйилади.

Диагностика жараёни Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформа орқали амалга оширилиб, шахсга доир маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ таъминланади.

Текширув натижалари сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, қатнашчилар "психологик барқарор", "психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож" ва "фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур" бўлган гуруҳларга ажратилади. Иккинчи гуруҳдагиларга муассасанинг ўз психологи, учинчи гуруҳдагиларга эса ҳудудий ментор психологлар бириктирилади.

Шунингдек, ҳужжат билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўқув-илмий маркази негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилиши белгиланган.

Муассасаларда психологик барқарорликни таъминлашда юқори натижа кўрсатган 150 нафар ментор психолог эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Олдинроқ Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, мактаб ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар учун бир қатор меҳнат ва моддий имтиёзлар кафолатланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...